«Бавария» — клублар ўртасида жаҳон чемпиони

Фото: Twitter/FCBayern
Қатарда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Финалда ЕЧЛ ғолиби «Бавария» КОНКАКАФнинг энг кучли жамоаси «Тигрес» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Бенжамин Паварнинг ягона голи немис клубига иккинчи бор жаҳон чемпионликни тақдим этди.
Шу тариқа мюнхенликлар ўтган мавсум ҳисобидан 6-совринни ҳам қўлга киритишди ва 2009 йили «Барселона» томонидан ўрнатилган рекордни такрорлашди.
Клублар ўртасидаги ЖЧ, финал
Бавария — Тигрес 1:0
11 февраль, «Ал Райян» стадиони
Гол: Павар (59).
Бавария – Нойер, Зюле, Дэвис, Павар, Алаба, Коман (Дуглас Коста, 74), Киммих, Сане (Мусиала, 73), Гнабри (Толиссо, 64), Люка Эрнандес, Левандовски (Шупо-Мотинг, 73).
Тигрес – Гусман, Рейес, Сальседо, Родригес (Киньонес, 80), Писарро, Дуэньяс, Акино, Рафаэл Кариока, Киньонес, Гонсалес, Жиньяк.
Огоҳлантиришлар: Дуэньяс (42), Родригес (69), Рафаэл Кариока (90).
Мавзуга оид

09:30 / 06.07.2025
«ПСЖ» 9 киши бўлиб «Бавария»ни клублар мундиалидан чиқариб юборди

12:00 / 16.06.2025
Месси голсиз бошлади, «ПСЖ» «Атлетико»ни ҳам яксон этди, «Бавария» 10 та гол урди

07:58 / 05.05.2025
«Бавария» 34-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди

12:21 / 09.04.2025