Тожикистон президенти мамлакатда коронавирус устидан ғалаба қозонилганлигини эълон қилди
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, Тожикистонда 15 кундан буён коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
Тожикистон коронавирусни бутунлай енгди, аммо барча фуқаролар хавфсизлик чораларига риоя қилишлари лозим. Бу ҳақда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон парламентга мурожаати чоғида айтди.
"Тожикистонда коронавирус йўқ, у бутунлай йўқ қилинди", - деди Раҳмон.
У шу билан бирга, гигиена қоидаларига риоя қилишни унутмаслик кераклигини қўшимча қилди.
“Эпидемик чораларга риоя қилиш, гигиена воситалари, антисептиклар, тиббиёт ниқобларидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлайман”, - деди Тожикистон президенти.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, Тожикистонда 15 кундан буён коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган.
Пандемия бошланганидан буён Тожикистонда 13 минг 308 киши касалликка чалинган, 90 киши вафот этган.
Мавзуга оид

07:34 / 16.04.2025
Хивада Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?

08:57 / 14.04.2025
Тожикистонда учинчи зилзила юз берди

17:43 / 13.04.2025