Хитой компанияси вакцина ишлаб чиқариш учун 500 миллион доллар жалб қила олди

Фото: Getty Images
Хитойнинг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан Sinovac Biotech компанияси ўзининг бўлинмаси Sinovac Life Sciences’нинг 15 фоиз акциясини сотганини эълон қилди. Компания шу йўл билан CoronaVac деб номланган вакцинасини ишлаб чиқариш учун зарур маблағ билан ўзини таъминлаган.
Акцияларни Хитойда женериклар ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бири Sino Biopharmaceutical тахминан 500 млн долларга сотиб олган.
Харид ҳақидаги келишув Sinovac ўз вакцинаси синовларининг якуний босқичи ҳақида маълумотларни эълон қилишга тайёрланаётган ва вакцинани бутун дунё бўйлаб етказишни бошлаган вақтда тузилган.
Компанияда таъкидланишича, у йилига 300 млн доза вакцина ишлаб чиқаришга тайёр, 2020 йил охиригача эса ишлаб чиқариш қувватларини икки баробар ошириш учун вакцина ишлаб чиқарувчи иккинчи заводи қурилишини якунламоқчи.
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025