Озарбойжонда Қорабоғ учун жанглардаги Ғалаба куни таъсис этилди
Озарбойжон Тоғли Қорабоғ ихтилофидаги ғалаба кунини нишонлайдиган бўлди. Эндиликда республикада Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар якунланган кун Ғалаба куни, улар бошланган кун эса Ҳалок бўлганлар хотираси куни сифатида нишонланади.

Фото: EPA
Ғалаба кунининг таъсис этилиши ҳақидаги фармонни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 2 декабрда имзолади. Эндиликда ушбу кун ҳар йил Тоғли Қорабоғдаги жанглар якунланган кун – 10 ноябрда нишонланади.
“Озарбойжон Республикасида ҳар йил 10 ноябр Ғалаба куни сифатида тантанали нишонлансин”, деб буюрилган фармонда.
Ҳужжатда таъкидланишича, Қорабоғда 44 кун давом этган жанглар давомида Озарбойжон армияси назоратига 300дан кўпроқ аҳоли пункти ва бир қатор стратегик тепаликлар ўтган. Жумладан, Озарбойжоннинг ҳарбий ғалабалари Арманистонни Келбажар, Ағдам ва Лочин туманларини қайтариб беришга мажбур қилган.
Шу билан бирга, Тоғли Қорабоғда жанговар ҳаракатлар бошланган кун, яъни 27 сентябр Қорабоғ урушида ҳалок бўлганлар хотираси куни сифатида нишонланади.
Мавзуга оид

07:47 / 25.06.2025
Илҳом Алиев Арманистонни ҳарбий жиноятларда айблади

12:59 / 24.06.2025
Бокуда Алиевни танқид қилган сиёсатшунос «давлатга хиёнат»да айбланиб 15 йилга қамалди

13:20 / 21.06.2025
Озарбойжонда етти нафар журналист узоқ муддатга қамалди

12:10 / 03.06.2025