Меркел коронавируснинг учинчи тўлқини ҳақида огоҳлантирди
Аввалроқ Германияда жорий этилган қатъий карантин 20 декабргача узайтирилгани ва келаси йил январи охиригача узайтирилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Фото: Reuters
Германия канцлери Ангела Меркел коронавируснинг учинчи тўлқини хатари ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Унинг сўзларига кўра, Германияда 2 ноябрда “енгил локдаун” жорий этилганидан сўнг янги касалланиш ҳолатлари сони камайган. Аммо расмий шахслар вазият дуч келган пайтда ўзгариб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
“Қишда биз янада ҳушёр бўлишимиз шарт. Акс ҳолда бизда янги тўлқин юз беради”, — деди канцлер.
Шунингдек, Меркел рождество таътиллари даврида чеклов чоралари юмшатилишига қарши чиқди.
Аввалроқ Германияда жорий этилган қатъий карантин 20 декабргача узайтирилгани ва келаси йил январи охиригача узайтирилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Германия коронавирус юқтириш ҳолатлари ўсганлиги сабабли 2 ноябрда қатъий карантин жорий этганди. Ангела Меркелнинг фармонига мувофиқ, хусусан, ресторан, бар, кинотеатр, кўнгилочар муассасалар, фитнес-клуб, бассейнлар ёпилганди.
Мавзуга оид

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

21:45 / 16.04.2025
Германияда шифокор 15 нафар беморни ўлдирганликда гумонланмоқда

15:51 / 16.04.2025
Германиядан Сирдарёдаги тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

13:43 / 15.04.2025