Шанҳай аэропортида юк ташувчиларда коронавирус аниқлангандан кейин барча рейслар бекор қилинди
Шанҳайнинг Пудун аэропортида ҳимоя ниқобисиз ишлаган икки юк ташувчида коронавирус аниқлангандан кейин 280га яқин рейс бекор қилинди. Аэропорт у ердаги барча одамларни коронавирусга текшириш учун ёпиб қўйилгани сабабли саросима бошланган.

Фото: AP
Аэропортда 23 ноябрга ўтар кечаси 277та рейс бекор қилинган, деб хабар қилмоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги Global Times нашрига таяниб. Коронавирус аниқланган юк ташувчилар Шимолий Америкадан келган юк билан ҳимоя ниқобисиз ишлаган.
Уларнинг коронавирусга топширган тести мусбат чиққандан кейин аэропорт раҳбарияти уни ёпишга ва у ердаги барча одамларни ташқарига чиқармай, коронавирусга текширишга қарор қилган.
Ижтимоий тармоқларда шундан кейин одамлар орасида бошланган саросима, тиқилинч суратлари ва видеолари тарқалган.
2 Shanghai Airport employees test positive for covid 19. Entire airport gets locked down with roughly 10k inside. pic.twitter.com/9iPZUdZlcl
— DOM™ (@AppleDom_) November 23, 2020
Аэропортда коронавирусга текшириш туни билан олиб борилган. Натижада 17,7 минг киши текширилган.
Аэропорт раҳбариятида таъкидланишича, фаолияти юқори хавф билан боғланган барча ходимлар коронавирусга қарши эмланади.
“Эмлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади”, деб маълум қилган Шанҳай аэропортлари корпорацияси бошқарувчиси ўринбосари Чжоу Цзюнлун.
Now at Shanghai Pudong Airport, someone tested positive for COVID-19 at a working cargo terminal. Now everyone who is lucky enough to be at the airport at this time will be tested. pic.twitter.com/rEcug9J7Pl
— Mr___Killuminati (@Mr__Killuminati) November 22, 2020
Мавзуга оид

22:43 / 23.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?

13:26 / 18.04.2025
Урганч аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича ўтказилган тендер ғолиби аниқланди

23:08 / 11.04.2025
Япониядаги сунъий оролларда жойлашган аэропорт денгиз остига ғарқ бўлиши мумкин

21:00 / 11.04.2025