Жаҳон банки коронавирусга қарши вакцина ва дориларга 12 миллиард доллар ажратди
Жаҳон банки коронавирусга қарши вакцина, тест ҳамда дори-дармон сотиб олиш ва 112та давлат аҳолиси ўртасида тақсимлаш учун 12 млрд доллар ажратди ва яна 4 млрд доллар ажратмоқчи. Бу ҳақда банкнинг президенти Дэвид Мэлпас “Катта йигирматалик”ка кирувчи давлатлар молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарлари билан учрашувда маълум қилди.

Фото: AP Photos/Susan Walsh
Ажратилган маблағ Жаҳон банки 2021 йил 30 июнгача пандемия оқибатларига қарши курашга йўналтиришни режалаштирган 160 млрд долларлик пакетнинг бир қисми ҳисобланади.
“Бизда 112та давлатда соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятга жавоб бериш дастури бор ва биз вакциналар сотиб олиш ҳамда уларни етказиш учун яна 12 млрд доллар ажратишга имкон берувчи тезкор механизмдан фойдаланмоқдамиз”, деб айтган Мэлпас.
Унинг таъкидлашича, молиявий ёрдам халқаро текширувдан ўтган ва АҚШ, Япония ёки Европа иттифоқида тасдиқланган вакцинани сотиб олиш учун давлатларга грант ёки кредитлар тақдим қилишни ўз ичига олади.
Мавзуга оид

16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?

16:36 / 10.04.2025
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегацияси билан учрашди

10:41 / 07.04.2025
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 153 млн доллар қийматдаги лойиҳани ишга туширади

18:12 / 07.03.2025