Samsung раиси Ли Гон Хи 78 ёшида вафот этди
Сеулдаги шифохоналардан бирида Samsung концерни раиси Ли Гон Хи вафот этди. Охирги 6 йил давомида у касал бўлган.

Фото: EPA/BAE
Ли Гон Хи 2014 йилда юрак хуружини ўтказгандан кейин компанияни назорат қилиш унинг ўғли Ли Чжэ Ёнга ўтган. Прокуратура Ли Чжэ Ённи компания бошқарувини отасидан олиш вақтида фирибгарликлар содир этишда гумон қилмоқда.
Ли Гон Хи 1942 йилда туғилган. Унинг отаси Ли Бён Чхоль Samsung Electronics’га 1938 йилда асос солган. Ли Гон Хи компаниядаги фаолиятини 1968 йилда бошлаб, 1987 йилдан унга раислик қилган. 2008 йилда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш айблови билан шартли қамоқ жазосига ҳукм қилингандан кейин истеъфога кетишга мажбур бўлган. Кейинроқ Жанубий Корея олий суди унга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилган ва 2010 йилда Ли Гон Хи яна компания бошқарувига қайтган.
Ли Гон Хи Forbes томонидан 2016 йилда Жанубий Кореянинг энг бой одами деб топилган. 2020 йил октябрига кўра, унинг бойлиги 20,9 млрд долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди

21:15 / 03.03.2025