ЕИ Лукашенкога санкциялар билан таҳдид қилмоқда
Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари агар Беларусда вазият яхшиланмаса Лукашенкога қарши санкциялар эълон қилишга келишиб олишди. Келишувга кўра, ЕИ Беларусь билан ҳамкорликни тўхтатади ва норозилик ҳаракатларига қўшимча ёрдам кўрсатади.

VALERY SHARIFULLIN\TASS
Манбалар маълумотига кўра, ЕИ Беларусдаги 40 нафар мансабдорга иттифоқ ҳудудига киришни тақиқлаб, уларнинг активларини музлатган.
ЕИ аввалроқ беларуслик мансабдорларга қарши санкция эълон қилган, аммо Лукашенко қора рўйхатга киритилмаганди, иттифоқдагилар у мухолифат вакиллари билан мулоқот ўрнатишига умид қилишганди.
Аммо якшанба куни Минскда полиция намойишчиларга яна куч ишлатди - намойишчилар водомётлар ва шовқинли гранаталар билан тарқатилди, юзлаб намойишчилар қўлга олинди ва бу иттифоқдагиларнинг «сабр косасини тўлдирган».
«Лукашенко режимининг зўравонлиги давом этмоқда, тинч намойишчилар ҳибсга олинмоқда. Биз бу масала бўйича қарор қабул қилишимиз керак», деган Люксембургдаги учрашувда Германия ташқи ишлар вазири Хейко Маас.
«Мен янги санкциялар пакетини ишлаб чиқишни таклиф этаман. Бу Лукашенкога ҳам тааллуқли бўлиши керак», дея қўшимча қилган Маас.
Сентябрь ойида Европа парламенти Лукашенкони президент деб тан олмаган ва Россиянинг Беларусь ишларига аралашувини қоралаганди.
Мавзуга оид

14:50 / 04.06.2025
Келлог: АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари тайёр бўлди

11:25 / 03.06.2025
ЕИ ва АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилди

15:36 / 02.06.2025
Санкцион товарларнинг Ўзбекистон орқали Россияга етказилиши қисқаргани қайд этилди

13:41 / 31.05.2025