Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков ҳам озодликка чиқарилди

Қирғизистонда намойишчилар талаби билан коррупция учун судланган собиқ бош вазир Сапар Исаков колониядан озодликка чиқарилди. Исаков Қирғизистон ҳукуматига Алмазбек Атамбаев президент бўлган вақтда 2017 йилдан 2018 йилгача раҳбарлик қилган.
Шунингдек, намойишчилар талаби билан собиқ депутатлар Равшан Жээнбеков ва Садир Жапаров ҳам озод этилган.
Айни вақтда Бишкекда парламент сайловларида ютқазган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишлар 5 октябрда бошланиб, кечга яқин намойишчилар сони 6 мингга етган.
Аввалроқ Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев намойишчилар талаби билан Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторидан озод этилганди. Намойишчилар ва миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарияти ўртасида олиб борилган музокаралардан кейин Атамбаев озодликка чиқарилган.
Мавзуга оид

21:12 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди

17:34 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали олиб ташланди

15:32 / 05.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди

22:17 / 03.06.2025