Урганч шаҳар СЭОМ раҳбари жиноят устида қўлга олинди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Урганч шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази (СЭОМ) раҳбари З.Қ. ўзига билдирилган ишончни суиистеъмол қилиб, хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда ноқонуний равишда шахсий бойлик орттириш режасини тузди.
Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у қассобчилик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган бўлган, Урганч туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, келгусида тадбиркорлик фаолиятининг солиқ органлари томонидан текширилмаслигини таъминлаб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 300 000 сўм пул талаб қилган.
Қайд этилишича, З.Қ. жорий йилнинг 25 август куни Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида талаб қилган суммадаги пулни олаётган пайтида жиноят устида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

13:26 / 18.04.2025
Урганч аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича ўтказилган тендер ғолиби аниқланди

16:15 / 19.01.2025
Урганчдан Қўнғиротга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

18:04 / 18.11.2024
Урганч шаҳрига 50 та замонавий автобус келтирилди

10:31 / 15.11.2024