Уоррен Баффеттга қарашли ғишт компанияси АҚШда намойишчиларга ғиштлар етказиб беришда гумон қилинмоқда

Фото: AP
Ғишт ишлаб чиқарувчи йирик компания Acme Brick АҚШдаги намойишчиларни қўллаб-қувватлашда гумон қилинмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg. Компания ҳозирда америкалик сармоячи, миллиардер Уоррен Баффеттнинг Berkshire Hathaway холдингига тегишли ҳисобланади.
Июнь бошида ижтимоий тармоқларда ушбу компания ғиштлари намойишчилар қўллаши учун атайлаб кўчаларда ташлаб кетилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.
Ушбу гумонлар ҳақида компаниянинг маркетинг бўйича директори Бритт Стоукс ижтимоий тармоқлар орқали хабар топган. Фойдаланувчилардан бири Twitter’да компания логотипи туширилган ғиштлар суратини жойлаштирган. Унинг таъкидлашича, ғиштлар Фриско шаҳрида намойишчилар олиши учун атайлаб кўчаларда ташлаб кетилган. Стоукс суратдаги ғиштлар партиясини текшириб, ушбу партия деворни таъмирлаш учун уй эгалари уюшмасига етказилганини аниқлаган. Маҳаллий полиция ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.
Шунга қарамай, компания намойишчиларни қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги миш-мишлар ижтимоий тармоқлар, жумладан Facebook, YouTube, TikTok орқали тарқала бошлаган. Ижтимоий тармоқлар ёлғон маълумотларга қарши курашса-да, бироқ бундай маълумотнинг тарқалишини назорат қилиш муаммо ҳисобланади, чунки у бир ижтимоий тармоқдан иккинчисига ўтиб кетади.
АҚШда афроамерикалик Жорж Флойд ўлимидан кейин норозиликлар бошланганди. Кўплаб жойларда намойишлар тартибсизликларга айланиб кетган. Намойишчилар полицияга қарши тўқнашувларда ғиштлар қўллаган ҳолатлар ҳам қайд этилган.
Мавзуга оид

15:22 / 19.04.2025
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

13:03 / 19.04.2025
Сафини кенгайтириб олган ҲАМАС, Украина шаҳарларига ракета ҳужуми ва Суриядаги базаларини ёпаётган АҚШ — кун дайжести

11:33 / 19.04.2025
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

08:35 / 19.04.2025