Коронавирус инсон организмига идеал мослашиб олгани маълум қилинди
Австралиялик олимлар гуруҳи коронавируснинг инсон организмига идеал мослашиб олгани ҳақида сўзлаб беришди. Таъкидланишича, вирус айнан инсон ҳужайраларига энг яхши бирика олади ва шу сабабли ундан касалланганлар сони 5 млндан ошиб кетди.

Фото: HANDOUT / Reuters
Бу ҳақда Флиндерс университети профессори Николай Петровски маълум қилди.
Олимлар бир қатор тирик организмларнинг коронавирусга таъсирчанлигини таҳлил қилишган ва унга аввал тахмин қилинганидек кўршапалаклар эмас, балки айнан инсонлар энг кўп чалинишга мойиллигини аниқлашган.
Уларнинг таъкидлашича, вирусларга бирор организмга мослашиш учун одатда муайян вақт керак бўлади, коронавирус эса инсонни зарарлаш учун дарҳол идеал мос келган. Бу эса коронавируснинг “сунъий келиб чиққани” ҳақида саволлар пайдо бўлишига туртки бўлади.
Мавзуга оид

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025