Бухорода дарахтларни ағдарган кучли шамол бошқа ҳудудларга ҳам етиб келиши кутилмоқда

Фото: ФВВ
Бугун ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол оқибатлари акс этган фотосурат ва видеолавҳалар тарқалди.
Уларда кучли шамол айрим иншоотларнинг томини учириб кетгани, кўчаларда дарахтлар ағдарилиб ётгани тасвирланган.
Шунингдек, суратларда фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари табиий офат оқибатларини бартараф этаётгани акс этган.
Аввалроқ «Ўзгидромет» бугун Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар берганди.
Маълумотларга кўра, эртага, 28 апрелда кундузи ва 29 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28 апрелда айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Мавзуга оид

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

09:24 / 18.05.2025
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

16:16 / 16.05.2025