Жамият | 23:40 / 23.04.2020
8189
1 дақиқада ўқилади

Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасига 515 миллион сўм ўтказишди 

Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги  Жиззах, Навоий ва Самарқанд гарнизонларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар томонидан ихтиёрий равишда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 515 миллион 390 минг сўм маблағ хайрия қилинди. Бу ҳақда ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов хабар берди.  

Округ қўшинлари таркибидаги бўлинмалар, ҳарбий қисмларда, назорат ўтиш жойларида кўнгилли ҳарбийлар томонидан хайрия қутилари ўрнатилган бўлиб, ўтган бир хафта вақт ичида хайрия қутисига келиб тушган маблағлар “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасига ўтказиб берилди.

“Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари бу каби хайрли ва савобли ишларда фаоллик кўрсатишда давом этади”, дейилади хабарда.

Бугун Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармасига ўтказилган пуллар миқдори 71 миллиард сўмдан ошганини маълум қилди.  

Мавзуга оид