Коронавирус пандемияси сабабли дунё бўйлаб 100 минг денгизчи кемаларда қолиб кетди
Бутун дунё бўйлаб 100 мингга яқин денгизчи коронавирус тарқалиши сабабли кемаларни тарк эта олмаяпти.

Фото: Bloomberg
Бу ҳақда соҳа касаба уюшмалари вакилларига иқтибос келтирган ҳолда Deutsche Welle нашри хабар берди.
Ҳозирда дунё портларида вирус тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида чекловлар амал қилмоқда. Бу чекловлар орасида кемаларнинг портларга киришига тақиқлар ёки экипажлар учун мажбурий карантин кабилар бор. Вазиятни кема жамоасининг соғлиғи ҳақида формулярларни тўлдириш зарурлиги ҳамда рейслар бекор қилингани сабабли уйга қайтиш имкони йўқлиги кабилар қийинлаштирмоқда.
Шу муносабат билан Халқаро кемачилик палатаси ва халқаро касаба уюшмалар “Катта йигирматалик” давлатлари ҳукуматларига мактуб билан мурожаат қилдилар. Ҳужжат муаллифлари ҳукуматларни барча эҳтиёт чоралари риоя қилиниши шарти билан денгизчиларга кемаларни тарк этиш имконини кўзда тутиш ҳамда савдо кемаларида шифокорлар йўқлиги сабабли уларнинг қирғоқда тиббий кўрикдан ўтишини таъминлашга чақиришган.
Мактубда таъкидланишича, экипажлар алмаштирилишини инсонпарварлик, хавфсизлик ва меҳнат ҳуқуқи нуқтаи назардан узоқ вақтга қолдириб бўлмайди.
Мавзуга оид

00:30
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда

23:21 / 15.05.2025