Автомобиль ишлаб чиқарувчилар апрель охиригача 100 млрд доллардан ортиқ маблағ йўқотиши мумкин
Аввалроқ йирик автоишлаб чиқарувчилар ўз корхоналари фаолиятини бошлашни ортга сурганди. Бунда Nissan, Ford ва General Motors ишлаб чиқариш қачондан бошланишини аниқ айтмади.

Фото: Xinhua/Chen Sihan
Агарда Шимолий Америка ва Европадаги автомобиль ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқаришни қайта тикламаса, улар 100 млрд доллардан ортиқ маблағ йўқотиши мумкин. Бу ҳақда AutoAnalysis тадқиқот компанияси раҳбари Ян Генрига таяниб Financial Times ёзмоқда.
Бунда Европадаги йўқотишлар 66, Шимолий Америкадаги йўқотишлар 52 млрд долларга етиши мумкин.
Генрининг сўзларига кўра, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб туриши оқибатида соҳа Европада ҳафтасига 8 ва Шимолий Америкада 7,5 млрд доллар йўқотмоқда.
Аввалроқ йирик автоишлаб чиқарувчилар ўз корхоналари фаолиятини бошлашни ортга сурганди. Бунда Nissan, Ford ва General Motors ишлаб чиқариш қачондан бошланишини аниқ айтмади.
Автокомпаниялар юз минглаб ишчиларига вақтинча жавоб бериб юборган.
Ўтган ойда Ғарбий Европада автомобиллар савдоси 60 фоизга пасайган. АҚШда эса автомобиль сотиш ҳажми кейинги 10 йилдаги энг паст кўрсаткични қайд этган. Апрелда чеклов чораларининг давом этиши ва дилерлик марказларининг ёпилиши туфайли пасайиш янада юқори бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

00:30
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда

23:21 / 15.05.2025