United Airlines коронавирус туфайли катта қарз олишга мажбур бўлди
United Airlines авиакомпанияси туризм соҳасида мисли кўрилмаган зарар туфайли уни бартараф этиш учун 2 миллиард доллар қарз олгани ҳақида маълум қилди.

REUTERS/Chris Helgren/File Photo
Коронавирус пандемияси кўплаб парвозларнинг бекор қилиниши ва туризмга тақиқ қўйишга сабаб бўлмоқда.
Чоршанба куни AҚШ президенти Доналд Трамп Европа давлатларига бўлган парвозларнинг 30 кунлик бекор қилиниши бу авиакомпанияни янада танг аҳволга олиб келди.
Сўнгги кунларда AҚШ ва Европа компаниялари кредит маблағларни жалб қилишда келишмовчиликларга дуч келаётгани маълум қилинган.
Boeing Co (BA.N)’нинг маълум қилишича, улар ўтган ойда келишилган 13.8 млрд долларлик қарзларни қайтариб олишни режалаштирмоқда.
United Airlines авиакомпанияси 9 март куни кредит шартномаси асосида қарз олишига тўғри келган. Бу маблағ транзацион тўловлар ва харажатларни қоплаш ҳамда бошқа капитал эҳтиёжлар учун сарфланиши режалаштирилган.
Келишув бўйича, кредитнинг асосий қисми 2021 йилнинг 8 мартига қадар бир марталик тўлов йўли билан қайтарилиши кераклиги кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чоршанба кунга келиб янги коронавирусни пандемия деб эълон қилган эди.
Мавзуга оид

00:30
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди

21:04 / 08.06.2025
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

17:25 / 29.05.2025