Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисор давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси белгиланди
Умумий ер майдони 2 000,0 гектар бўлган Ҳазрати Султон платоси, Сувтушар дарёсининг бир қисми, динозавр излари ва Амир Темур ғори объектлари қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказилди

Фото: hisor.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳисор давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонасини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:
Ҳисор давлат қўриқхонасининг унга туташ ҳудудлардаги умумий ер майдони 11 231,3 гектар бўлган қўриқланма зонасини белгилаш;
умумий ер майдони 2 000,0 гектар бўлган Ҳазрати Султон платоси, Сувтушар дарёсининг бир қисми, динозавр излари ва Амир Темур ғори объектларини қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгиланишича:
қўриқхонанинг қўриқланма зонасидаги ерлар ушбу зоналарда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;
қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиладиган объектлар мазкур қўриқхонанинг доимий фойдаланишида қолдирилади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда Ҳазрати Султон платоси, Сувтушар шаршараси, динозавр излари ва Амир Темур ғори объектларида зиёрат туризми ва экологик туризмни ташкил қилиш учун зарур инфратузилмани яратишга инвесторларни, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари асосида жалб қилиш чораларини кўради.
Мавзуга оид

07:34 / 12.07.2025
Фуқаролик жамияти институтлари давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади

07:43 / 10.07.2025
Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади

15:24 / 08.07.2025
Аҳолини гуруч билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди

10:48 / 03.07.2025