Сирдарёда 750 долларга дрон сотаётган фуқаро ушланди
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида учувчисиз қурилмани 750 долларга пуллаётган шахс ушланиб, унга нисбатан жиноят иши очилди.

Фото: newsshooter.com
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. «MAVIC PRО» номли дронни харидорга 750 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.
Бош прокуратура ахборот хизматидан маълум қилишларича, учувчисиз учадиган аппарат ашёвий далил сифатида олинган ва Х.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-4-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу моддага асосан, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш тақиқланган. 244-4-модданинг барча қисмлари санкцияси озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ.
Ўтган ҳафта Тошкент вилоятида дрондан фойдаланиб видеолавҳа олмоқчи бўлган уч киши қўлга олинган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик бундан бир йил олдин белгиланган.
Мавзуга оид

17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди

12:26 / 16.04.2025
Россия ва Украина бир-бирига дронлар билан ҳужум қилди

20:00 / 13.04.2025
Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этди

09:30 / 08.04.2025