Жаҳон | 20:29 / 30.01.2020
6091
1 дақиқада ўқилади

Таиландда коронавирус тўғрисида ёлғон хабар тарқатгани учун икки киши ҳибсга олинди

Тайландда коронавирус эпидемияси тўғрисида ёлғон хабар тарқатишда айбланиб икки киши ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Тайланд рақамли иқтисодиёт ва рақамли жамият вазири Пхуттхипхонг Пуннаканга таяниб Nation газетаси хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, вазирлик ижтимоий тармоқлар ва интернет саҳифаларида ёлғон хабарлар, айниқса янги коронавирус тарқалиши тўғрисидаги ёлғон хабарларни диққат билан кузатиб бормоқда.

"Айни вақтга келиб ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида эпидемия тўғрисида ёлғон хабар тарқатаётган 15та манба аниқланди. Бу иш бўйича олти киши ушланди. Улардан икки нафари ҳибсга олинди, қолганлари хабарларни қасддан тарқатмаганлиги учун тушунтириш ишлари олиб борилганидан сўнг қўйиб юборилди", - деди Пуннакан.

Кейинги кунларда Тайланд ижтимоий тармоқларида мамлакатда коронавирус билан зарарланганлар сони ҳукумат маълум қилганига нисбатан анча кўплиги, ўлим ҳолатлари яширилаётгани тўғрисида ваҳимали хабарлар тарқатилмоқда.

Мавзуга оид