SamAuto'нинг Ўзбекистонда биринчи ISUZU D-Max пикаплари сотуви бошланди

2019 йилнинг ноябрь ойида SamAuto компанияси томонидан ISUZU D-Max пикаплари тақдимоти ўтказилган ва олдиндан буюртманинг очилиши ҳақида эълон қилинганди. Автомобиллар 3 та модификация ва 7 та рангда тақдим этилган бўлиб, нархи 270 миллиондан 380 миллионгача сўмни ташкил этади.
Жорий йилнинг 20 январидан 24 январига қадар SamAuto заводи янги автомобилларни биринчи марта юклаб жўнатди. Биринчи туркум 9 та пикапдан иборат бўлди. Харидорлар автомобилнинг икки қаторли кабина, 4 та йўловчилар ўриндиғи, ҳажми 3 литрлик двигатель ва автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган D-MAX IRBIS модификациясини афзал кўрдилар. D-MAX IRBIS нинг юк кўтариш қобилияти 865 килограммни ташкил этади.
Ўзбекистонда пикаплар реализацияси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган 8 та дилерлик марказлари шуғулланмоқда.
Мавзуга оид

18:20 / 05.04.2025
Anadolu Isuzu SamAutoʼнинг назорат пакетини сотиб олмоқчи

17:00 / 31.10.2024
SamAuto “Komtrans Tashkent 2024” кўргазмасида Ўзбекистондаги энг янги паст полли автобус прототипини тақдим этди

10:00 / 30.11.2023
SamAuto пикаплар қаторини янгилади: travel-квест финали ва ISUZU D-MAXʼнинг бутунлай янги авлоди тақдимоти

19:00 / 23.10.2023