Ироқ АҚШ қўшинларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қайта кўриб чиқилмаслигини билдирди

Фото: REUTERS
Ироқ ҳукумати мамлакатдан хориж қўшинларини чиқариб юбориш тўғрисидаги парламент қарорини қайта кўриб чиқмайди. Бу ҳақда Ироқ бош вазири девонхонасига таяниб Al Mawazin портали хабар берди.
"Ироқ ИШИДга қарши курашиш учун ўз ҳудудида Америка қўшинларини сақлаб қолиш тўғрисида ҳеч қандай битим имзоламайди" , - дейилади баёнотда.
Баёнотда айтилишича, вазирлар маҳкамаси мамлакатдан хориж қўшинлари чиқариб юборилишини талаб қилиб 5 январда парламент томонидан қабул қилинган резолюцияни қўллаб-қувватлайди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Бағдодга "мисли кўрилмаган санкциялар" билан таҳдид қилиб, Ироқдан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетишдан бош тортганди. Бундан ташқари, унинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О'Брайен ушбу резолюцияни "мажбурий кучга эга эмас" деб атади.
Мавзуга оид

15:22 / 19.04.2025
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

13:03 / 19.04.2025
Сафини кенгайтириб олган ҲАМАС, Украина шаҳарларига ракета ҳужуми ва Суриядаги базаларини ёпаётган АҚШ — кун дайжести

11:33 / 19.04.2025
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

08:35 / 19.04.2025