Манба: Триполига туркиялик ҳарбийларнинг биринчи гуруҳи етиб келди

Фото: AP
Ливия пойтахти Триполига туркиялик ҳарбийларнинг биринчи гуруҳи Фаёз Саррожнинг Миллий келишув ҳукумати тузилмаларини қўллаб-қувватлаш учун етиб келди. AfrigateNews нашрининг хабар беришича, бу ҳақда 7 январда Триполидаги ҳукумат томонидан ўтказилаётган “Ғазаб вулқони” кампанияси кучлари қўмондони Носир Аммар маълум қилди.
“Турк ҳарбийларининг биринчи гуруҳи пойтахтимизга етиб келгандан кейин бизнинг кучлар Ливия армиясига катта талофат етказа олади”, деб айтган Аммар. Бироқ у турк ҳарбийлари Триполига қачон етиб келганига аниқлик киритмаган. Аммарнинг таъкидлашича, энди Миллий келишув ҳукумати тузилмалари Ливия миллий армияси самолётларини уриб тушира олади, жанговар самолётлари эса “ортда қўллаб-қувватловни ҳис қилган ҳолда” бемалол учиб, душман позицияларига зарба бера олади.
Унинг маълум қилишича, аввалроқ Миллий келишув ҳукумати кучлари жанговар авиацияси Ал-Ватия аэродромига зарбалар бериб, унинг инфратузилмасига жиддий путур етказган ва маршал Ҳалифа Ҳафтарнинг бошқа базаларини бомбардимон қилмоқчи. “Бугунги кундан бошлаб ҳеч қандай илтифотлар бўлмайди”, деб таъкидлаб ўтган Аммар.
5 январда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ливияга турк ҳарбийлари жўнатилиши бошланганини эълон қилган. Эрдўғаннинг таъкидлашича, турк ҳарбийлари вазифаларига “Ливиянинг қонуний ҳукумати хавфсизлигини таъминлаш” ва “мувофиқлашган ҳаракатлар” киради ҳамда улар жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этмайдилар.
Мавзуга оид

17:01 / 08.04.2025
Эрдўған мухолифат партияси етакчисини судга берди

14:50 / 07.04.2025
Туркия мухолифати Имомўғлининг ҳибсга олинишига қарши намойишларни давом эттиради

14:15 / 07.04.2025
Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо тўғрисидаги шартномани янгилайди

18:57 / 02.04.2025