Энг хавфсиз авиакомпаниялар рейтинги эълон қилинди

Австралиянинг Qantas авиакомпанияси дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания деб топилди. Бу ҳақда мазкур рейтингни тузган AirlineRatings.com портали хабар берди.
Янги Зеландиянинг Air New Zealand ва Тайваннинг EVA Air авиакомпаниялари кейиги ўринларни банд этди.
Авиакомпаниялар бир нечта омиллар, хусусан, самолётларнинг эксплуатация муддати, авиаҳалокатлар ва жиддий ҳалокатлар сони, ҳукумат томонидан ўтказилган текширувлар, рентабеллиги ва бошқа кўрсаткичлар бўйича баҳоланди.
Энг хавфсиз авиаташувчилар рейтингининг юқори йигирматалигидан шунингдек, Etihad, Qatar Airways, Singapore Airlines, Emirates, Alaska Airlines, Cathay Pacific Airways, Virgin Australia, Hawaiian Airlines, Virgin Atlantic Airlines, TAP Portugal, SAS, Royal Jordanian, Swiss, Finnair, Lufthansa, Aer Lingus ва KLM каби авиакомпаниялар ўрин олди.
Бундан ташқари, порталда энг хавфсиз арзон авиаташувчилар рўйхати ҳам берилди. Бу рўйхатга Air Arabia, Flybe, Frontier, HK Express, IndiGo, JetBlue, Volaris, Vueling, WestJet ва Wizz авиакомпаниялари киритилди.
Мавзуга оид

17:24 / 05.06.2025
Ўзбекистон яшаш нархи энг арзон давлатлар қаторига кирди

19:49 / 27.05.2025
Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади

20:13 / 16.05.2025
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди

09:54 / 23.04.2025