Афғонистондаги ихтилофда ўн йил ичида 100 мингдан кўпроқ киши ўлдирилган ёки яраланган

Тадамичи Ямамото / фото: UN
Афғонистонда охирги ўн йилликда терактлар ва жанговар ҳаракатлар вақтида тинч аҳоли орасидан 100 мингдан кўпроқ киши ўлдирилган ёки яраланган. Бундай маълумотни БМТ бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга кўмак бериш миссияси раҳбари Тадамичи Ямамото келтириб ўтди.
“2009 йилдан ҳозирга қадар тинч аҳоли орасидан ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетди”, деб келтирган Ямамотонинг сўзларини Asharq Al-awsat нашри. БМТ вакилининг таъкидлашича, бу одамлар БМТнинг Афғонистонга кўмак бериш миссияси 2009 йилда тинч аҳоли орасидаги қурбонларни қайд қила бошлагандан кейин ўлдирилган ёки яраланган.
Шу муносабат билан Ямамото барча манфаатдор томонларни Афғонистонда зўравонликни зудлик билан тўхтатишга ва тинчликка эришишга чақирган.
Мавзуга оид

16:48 / 05.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

13:21 / 04.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

21:58 / 21.05.2025