Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт ва саноат вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Олимхон Бакиевич Рустамов иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олимхон Рустамов 1966 йилда туғилган, 1989 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005-2014 йилларда Ҳисоб палатасида бош инспектор, 2014-2016 йилларда — Навоий кон-металлургия комбинати бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2016−2017 йилларда «Ўзбекнефтгаз» раисининг иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосари бўлган.
У жорий тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Иқтисодиёт ва саноат вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Равшан Ғуломов жорий йил июлида Ўзбекистон республикаси президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди.
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025