Сурия ҳарбийлари турклар конвойига ҳужум қилди, уч киши ҳалок бўлди
Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари Идлиб вилоятида Туркия армиясининг зирҳли техникалари колоннасига зарба берди. Бу ҳақда Al-Masdar News хабар бермоқда.
Нашрнинг билдиришича, снарядлар бевосита Туркия ҳарбий машиналари ёнгинасида портлаган.
Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ҳарбий колонна ҳужумга учраши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган ва камида 12 киши жароҳатланган.
«Биз мавжуд келишувлар ва ҳамкорликка, шунингдек Россия билан мулоқотга зид бўлган бу ҳужумни кескин қоралаймиз», — дея вазирлик баёнотини келтирмоқда Anadolu агентлиги.
Аввалроқ Сурия Ташқи ишлар вазирлиги туркларнинг зирҳли техникалари мамлакат шимолидаги Хан-Шейхун шаҳри томон юриш бошлагани ҳақида хабар тарқатганди.
Туркия нашрлари хабар беришича, ушбу колонна Туркия кузатув пунктидан Хан-Шейхун шаҳридаги бошқа бир кузатув пунктини кучайтириш учун жўнатилганди.

Идлибдаги вазият
Идлиб муҳофазаси Суриядаги жангариларнинг сўнгги таянчи бўлиб қолмоқда. Бу ерда «Жебҳат ан-Нусра» гуруҳи жангариларидан ташқари, қуролланган мухолифат кучлари ҳам жойлашган.
2 август куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида Сурия масаласида ўтказилган музокаралардан кейин «ўт очишни тўхтатиш режими» кучга кирганди.
Сурия араб республикаси қуролли кучлари қўмондонлиги ҳарбий ҳаракатлар фақатгина Туркия томони 2018 йил сентябрида Сочидаги музокаралар натижасида эришилган Россия-Туркия келишуви шартларини бажарган тақдирда тўхтатилишини маълум қилган. Бу келишувнинг асосий пункти оғир ва ўрта оғирликдаги ҳарбий қуролларни Идлибдаги ҳарбийсизлаштирилган ҳудуддан 20 километр узоққа олиб кетиш ҳисобланади.
5 август куни эса ҳарбий тузилмалар томонидан армиянинг Ҳамадаги пунктларига ҳужум қилиш ҳаракатлари кузатилгани туфайли Сурия армияси ҳарбий амалиётларни тиклади ва аҳоли пунктларига зарбалар беришни бошлади.
Мавзуга оид

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

14:42 / 07.06.2025
АЭХА Суриядаги ядровий иншоотларни текширишга рухсат олди

19:55 / 05.06.2025