Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд халқаро аэропортида психотроп моддалар ушлаб қолинди

Самарқанд халқаро аэропортига «Санкт-Петербург – Самарқанд» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг сумкасидан 40та таблеткадан иборат психотроп модда топилган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят божхона бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, «яшил» йўлакни танлаган ҳолда божхона назоратидан ўтаётган фуқаролардан бирига тегишли багаж ва қўл юклари божхона ходимларида шубҳа уйғотади.
Холислар иштирокида фуқарога тегишли бўлган багаж сумкалари текширилганда, 4та конвалютада жами 40 дона «Нитразепам» номли таблеткалар борлиги аниқланган.
Эксперт-криминалистика экспертиза хулосасига кўра, «Нитразепам» таблеткалари Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг рўйхатига киритилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тасдиқланган «Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларни турли номдаги 5тагача ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилиши кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, ушбу қарорга кўра ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда психотроп моддалар борлигини йўловчи божхона декларацияда қайд этишлари шарт.
Мавзуга оид

09:39
Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро фестивалда 7 тонна палов тайёрланади

14:09 / 28.07.2025
Самарқандда ноқонуний қурилган 12 қаватли машҳур бинони бузиш бошланди

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025