Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазирининг яна бир ўринбосари ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг яна бир ўринбосари ўзгарди.
Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, Ички ишлар вазирининг Туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари Шавкат Мавлонов лавозимдан озод этилиб, унинг ўрнига полковник Дониёр Бахтиёрович Қодиров тайинланган.
Дониёр Қодиров 2019 йилнинг мартидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбарлик қилаётганди. У 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
Бундан аввалроқ Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари алмашганди. ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов ўрнига Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азиз Тошпўлатов вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган, ИИВ Тергов департаменти бошлиғи - вазир ўринбосари Акромхон Бобохонов ўрнига Дониёр Тошхўжаев тайинланганди.
Мавзуга оид

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025
Президент администрациясининг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

18:34 / 14.07.2025