Роналду ва Месси ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар сафига киритилди
УЕФА расмий сайтида ЕЧЛнинг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди.
Унга кўра, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду, «Барселона» сардори Лионель Месси, «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Лерой Сане даъвогар сифатида кўрсатилган.
Роналду «Атлетико»га қарши баҳсда ҳет-трик қайд этди, Месси эса «Лион» билан ўйинда 2та гол уриб, яна 2та голга ассистентлик қилди. Мане ҳисобида «Бавария»га қарши баҳсдаги дубль, Санеда эса «Шальке» билан ўйиндаги 1та гол ва 3та ассист бор.
Мавзуга оид

14:09 / 24.03.2025
Роналду ноёб кўрсаткичга эришди

15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»

11:06 / 14.12.2024
Ҳусанов трансфер баҳоси бўйича Роналду билан тенглашди

13:29 / 17.09.2024