Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хакерлар фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни оммабоп браузер орқали ўғирлашди

Фото: Britta Pedersen / ZB / Globallookpress.com
Google Chrome браузери ҳимоясидаги камчилик жиноятчиларга фойдаланувчилар маълумотини ўғирлаш имконини берди. Бундай нолинчи кун камчилиги (0day) EdgeSpot ташкилоти ходимлари томонидан аниқланди. Улар компания блогида ўз ҳисоботларини эълон қилишди.
Муаммо PDF-файллар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. Маълум бўлишича, бундай форматдаги ҳужжатлар жабрланувчи қурилмаси ҳақидаги маълумотларни бегона шахсларга етказиб беради. Бунинг учун браузерда уларни очишнинг ўзи кифоя.
Мутахассислар бу камчиликни қўллаган ҳолда амалга оширилган иккита ҳужумни қайд этишди. Жиноятчилар уларда маҳаллий кўриш камчилигини қўлловчи иккита PDF-файлдан фойдаланишди. Охирги кампания 2018 йилнинг кузида жиноятчилар томонидан ишга туширилди.
Хабар берилишича, ушбу файлларда хавфли вируслар бўлмаган. Тадқиқотчиларнинг ишонч билдиришича, шу тариқа хакерлар бўлажак фаол ҳужумлар учун янги қуролни синаб кўришга уринишган.
Google дастурчилари бу заифликни 2019 йил апрель ойига қадар тузатишга ваъда беришди. Киберхавфсизлик соҳасидаги мутахассислар фойдаланувчиларга Google Chrome’да PDF-файлларни очмасликни, балки браузернинг янгиланган версияси чиқишини кутишни тавсия этмоқда.
Мавзуга оид

17:49 / 26.07.2025
Беларус киберфирибгарлари пулларнинг бир қисмини Ўзбекистонга юборгани маълум бўлди

22:11 / 16.07.2025
Европа бўйлаб ҳужумларда иштирок этган россиялик ҳакерлар гуруҳи қўлга олинди

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

00:11 / 10.07.2025