Ҳиндистон Покистондан асирга олинган учувчини озод этишни талаб қилди

Фото: AFP 2019 / Stringer
Нью-Деҳли Исломободдан 27 февралдаги можаро вақтида асирга олинган учувчини озод этишни талаб қилди. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилган.
“Покистон ҳибсга олинган ҳинд ҳарбийсига бирор зарар етказмаслиги борасида ўзига ҳисобот бериши керак”,-дейилган хабарда.
Ҳиндистон 27 февралда Покистонга қарашли қирувчи самолётни, Покистон эса иккита ҳинд қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилган. Покистон томонининг таъкидлашича, уриб туширилган самолётлардан бирининг учувчиси асирга олинган. Кейинроқ Покистон ОАВ ҳинд учувчиларидан бири видеосини эълон қилган. Яраланган учувчи журналистларга ўз исми ва ҳарбий унвонини маълум қилган.
Ҳиндистоннинг версияси бўйича, Кашмир устида Покистон ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти уриб туширилган. Ҳиндистон ушбу ҳаво жангида МиГ-21 самолётини йўқотган, унинг учувчисини эса бедарак йўқолган деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид

16:51 / 07.06.2025
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди

17:07 / 06.06.2025
Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темирйўл кўприги очилди

13:35 / 06.06.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди

22:12 / 05.06.2025