Ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Санкт-Петербургда 10-қаватдан қулаб тушди ва омон қолди

15 февраль куни Санкт-Петербургда, Муринодаги «Воронцовский бульвар» турар жой ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат муҳожири 10-қаватдан қулаб тушди.
Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, монтажчи бўлиб ишлаган ёш йигитни боши, кўкрак қафаси, қорин ва тос жароҳатлари билан Тосководаги шифохонага олиб боришган. Унда умуртқа синиши ва бош суяк-мия жароҳати қайд этилган, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган.
Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот органлари бу меҳнат муҳожири Ўзбекистондан келгани, 23 ёшдалиги ва Петербургда ҳам, Ленин областида ҳам вақтинчалик рўйхатдан ўтмаганини аниқлашган.
Ҳодисага техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид

20:36 / 05.06.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

18:19 / 04.06.2025
Санкт-Петербургдаги рейдда 200 нафардан ортиқ мигрант қўлга олинди

23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

18:19 / 09.05.2025