Бразилия президентида жарроҳлик операцияси ўтказилди

Фото: AP Photo / Leo Correa
Бразилия президенти Жаир Болсонаруда жарроҳлик операцияси ўтказилди, у мажбуриятларини бажаришга 29 январда тўлиқ қайтади. Бу ҳақда TN портали маълум қилди.
Бунгача мамлакатни бошқариш мажбурияти вице-президент Антониу Гамилтон Моурау зиммасида бўлади.
Шифокорлар операция вақтида Болсонаруга сентябрда уюштирилган суиқасд вақтида олинган пичоқ жароҳати сабабли қўлланган колостом қопчани олиб ташлашган.
“Барчангизни бағримга босаман, яқин орада кўришамиз! Тангри бизни етаклайди!”, деб айтган Болсонару твиттерда.
Болсонару 6 сентябрда Жуиз-ди-Фору шаҳридаги сайловолди кампанияси вақтида яраланган. Босқинчи берган пичоқ зарбаси унинг қорин бўшлиғидан ичакка қон ҳайдовчи артерия томирига теккан. Бунинг оқибатида Болсонару танасининг шу жойида бир неча шикастланиш ўчоғи авж олган.
Мавзуга оид

17:24 / 08.06.2025
Бразилияда 17 ёшли қиз номаълум мухлиси юборган ширинликни еб вафот этди

21:31 / 06.06.2025
Бразилияда фермер 36 млн доллар ютиб олди ва 25 кундан кейин стоматолог қабулида вафот этди

20:35 / 28.05.2025
Бразилия ҳукумати BYD компаниясини одам савдосида айбламоқда

14:45 / 22.05.2025