Қўшнисининг уйидан 21 млн сўм пулни ўғирлаган шахс ушланди
2019 йил 26 январга ўтар кечаси номаълум шахс Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи М.У.нинг уйига девор орқали кириб, хонасидан 21 млн сўм пулини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни уй эгасининг қўшниси М.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

15:26 / 06.07.2025
Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди

09:20 / 06.07.2025
Фарғонадаги “от ўйинлар”, ўғирланган банкир ва порахўр судя — ҳафта дайжести

23:53 / 04.07.2025
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди

20:36 / 04.07.2025