Японияга қарши бошланғич таркиб: Аҳмедов, Исмоилов ва Машарипов захирада

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 3-тури доирасидаги Японияга қарши ўйин арафасида турибди. Ал-Айндаги учрашув Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.
Kun.uz мухбирининг «Халифа бин Зайд» стадионидан хабар қилишича, айни пайтга келиб Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби маълум.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Даврон Ҳошимов, Егорь Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Отабек Шукуров, Фозил Мусаев, Жавоҳир Сидиқов, Достонбек Ҳамдамов, Икром Алибоев, Элдор Шомуродов
Эслатиб ўтамиз, баҳсни БААлик рефери Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳассан Муҳаммад бошқариб боради. Ушбу ҳакам 2015 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги Ўзбекистон–Хитой баҳсида ҳам ҳакамлик қилган, ўйин хитойликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган эди.
Япония-Ўзбекистон ўйини билан параллел равишда Абу-Дабида Уммон–Туркманистон учрашуви ҳам бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

11:42 / 21.03.2025
Ўзбекистон Қирғизистонни кичик ҳисобда енгиб, мундиал сари яна бир қадам ташлаган ўйиндан фотожамланма

17:24 / 12.03.2025
Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистон ва Эронга қарши ўйин учун таркиби эълон қилинди

18:20 / 31.12.2024
Катанец Иорданияга қарши Қатардаги ўртоқлик ўйини учун таркибни эълон қилди

17:58 / 20.12.2024