Ўзбекистон Қирғизистонга барча турдаги юкларни олиб ўтиш учун чегирмалар тақдим этди

Фото: amc
Ўзбекистон Қирғизистонга барча турдаги юкларни ташиш бўйича чегирмалар тақдим этди. Бу ҳақда «Киргиз темир жолу» матбуот хизмати хабар берди.
«Киргиз темир жолу» миллий компанияси Жанубий бўлинмаси станцияларидан/станцияларига йўналишлар бўйича 2019 йил учун Ўзбекистон ҳудуди орқали юкларни транзит ташиш бўйича амалдаги 30 фоизлик чегирма сақлаб қолинган.
Бундан ташқари, 2019 йилга алоҳида транзит участкалари бўйича 35 фоиздан 40 фоизгача бўлган миқдорда чегирмалар тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон темир йўлларни ислоҳ қилиш учун Deutsche Bahn’ни жалб қилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид

20:30 / 17.04.2025
Қирғизистон собиқ президентига суд ҳукми ўқилди

18:56 / 17.04.2025
Россия ТИВ Москвада Қирғизистон фуқаролари таҳқирланганига изоҳ берди

13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда

16:50 / 15.04.2025