Яна Ақтўбе. Қозоғистонлик ўт ўчирувчилар етти нафар ўзбекистонликни автобусдан қутқариб олишди

Фото: Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси
Қозоғистоннинг Ақтўбе областида ўт ўчирувчилар «Самара-Чимкент» трассасида бузилиб қолган автобусдан саккиз кишини қутқаришди. Бу ҳақда Zakon.kz Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
ФВҚ маълумотларига кўра, 24 ноябрь куни эрталаб соат 9:00ларда Ақтўбе области Дон Хромтау туманидаги посёлка яқинида, «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 854-километрида «Неоплан» маркали автобус бузилиб қолгани учун тўхтаган.
Ҳодиса юз берган жойга Ақтўбе областининг Ўт ўчириш ва ФВҚ авария-қутқарув хизмати икки нафар ходими ҳамда битта техника таркибида куч ҳамда воситалари жўнатилди.

Қайд этилишича, саккиз киши қутқарилди, уларнинг етти нафари Ўзбекистон фуқароси ва бир нафари қозоғистонлик. Барчаси Хромтау туманидаги «Аманат» кафесига олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 22 ноябрь куни соат 20:40да Самара-Чимкент йўлида «Vanhol» русумли автобус билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар берилганди. Автобус ҳайдовчиси, Қозоғистон фуқароси С.Болтабоев музламада бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус ағдарилиб кетган.
Қизилўрда области Ички ишлар департаменти Аральск райони ИИБ маълумот беришича, автобусда 36 киши бўлиб, шундан 34 нафари Ўзбекистон ва икки нафари Қозоғистон фуқаролари бўлган.
1986 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зокир Рўзимуратович Аҳроров олган жароҳатлари сабабли Аральск райони шифохонасида вафот этган.
Ўзбекистон фуқаролари О.Абдукаримов, И.Маъмуров, А.Самибоев, Н.Асқаров, Р.Махмаризаев, К.Мамадалиев, Р.Тўрабоев енгил даражада тан жароҳати олган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўзбекистоннинг қолган фуқаролари «Саяхат» меҳмонхонасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади

20:24 / 20.05.2025