2007 йилнинг энг яхши футболчиси ўз фаолиятини тиклаши мумкин
Бразилиялик ярим ҳимоячи Кака ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, футболчи Италия учинчи дивизионида иштирок этувчи, Сильвио Берлускони эгалик қилувчи «Монца» клуби билан шартнома имзолаши мумкин. Италия собиқ бош вазири, «Милан»нинг собиқ эгаси футболчидан жамоани В серияга олиб чиқишда ёрдам беришни сўради.
Кака 2017 йилнинг декабрида фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. 35 ёшли бразилияликнинг сўнгги жамоасига АҚШнинг «Орландо Сити»си айланди. Кака Италиянинг «Милан», Испаниянинг «Реал» ва Бразилиянинг «Сан-Паулу» жамоаларида тўп сурган.
Шунингдек, Кака 2002 йилдан 2016 йилгача Бразилия терма жамоаси таркибида майдонга тушиб, 92 та ўйинда иштирок этди ва 29та гол урди. 2002 йилда жаҳон чемпиони бўлган.
2007 йилда Кака «Олтин тўп» эгасига айланди.
Мавзуга оид

17:24 / 08.06.2025
Бразилияда 17 ёшли қиз номаълум мухлиси юборган ширинликни еб вафот этди

21:31 / 06.06.2025
Бразилияда фермер 36 млн доллар ютиб олди ва 25 кундан кейин стоматолог қабулида вафот этди

20:35 / 28.05.2025
Бразилия ҳукумати BYD компаниясини одам савдосида айбламоқда

14:45 / 22.05.2025