Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Tesla рақобатчисига 1 миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритмоқчи

Фото: Lucid Motors
АҚШнинг электрокарлар ишлаб чиқарувчи Lucid Motors компанияси Саудия Арабистони миллий фаровонлик жамғармаси (PIF) билан 1 млрд доллардан кўпроқ сармоя ажратилишига келишиб олди. Пуллар Аризона штатида завод қуриш ва компаниянинг илк электромобили Lucid Air’ни серияли ишлаб чиқаришга йўналтирилади.
Lucid Motors 2007 йилда Калифорнияда Tesla ва Oracle компанияларининг собиқ ходимлари томонидан ташкил этилган. Компания Lucid Air’ни 2016 йилда, серияолди прототипини эса 2017 йилда тақдим қилган.
PIFֹ’нинг Lucid Motors’га сармоя ажратиши ҳақида 2018 йил августи ўрталаридан гапирала бошланган. Бундан бир неча кун аввал эса Tesla раҳбари Илон Маск PIF кўмагида биржадан Tesla’нинг акцияларини сотиб олишга тайёрлигини маълум қилган. Кейинроқ Маск компанияни биржадан олиб чиқиш ғоясидан воз кечиб, буни сармоячилар илтимос қилишгани билан тушунтирган. PIF, шунингдек, Tesla’нинг 5 фоиз акциясига эгалик қилади.
Мавзуга оид

13:47 / 20.07.2025
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди

20:51 / 19.07.2025
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради

15:19 / 15.07.2025
Саудия Арабистони 170 км узунликдаги осмонўпар шаҳар лойиҳасини қайта кўриб чиқмоқда

08:34 / 04.07.2025