Бухорода йўловчи автобус ҳалокатга учраши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса тафсилотлари маълум қилинди
18 сентябрь куни соат 08:30 атрофида Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро-Қоровулбозор магистрал йўлида ҳаракатланган йўловчи автобусида нохуш ҳодиса рўй берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Kun.uz»га маълум қилишича, автобусдаги газ баллони портлаши натижасида 4 йўловчи воқеа жойида, 1 киши эса шифохонада вафот этган.
Автобусда жами 26 киши бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни вақтда аҳволи оғир бўлган 5 нафар бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) Бухоро филиалига ётқизилган. Яна 7 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғирликда, 9 нафарининг аҳволи енгил бўлиб, улар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
«Жароҳатланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун барча зарурий чоралар кўрилиб, РШТЁИМдан хирург, нейрохирург ва реаниматолог мутахассислари санавиация тармоғи орқали юборилган», дейилади хабарда.
Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.
Автоҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган.
Мавзуга оид

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025
Бухоро учун Хитойдан 27 та замонавий автобус харид қилинди

21:28 / 22.05.2025