Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль Скрипалларни заҳарлаган шахслар ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилди

Фото: Сергей Гунеев/РИА «Новости»
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремлда Британия томони Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда гумонлаётган шахслар бўйича ҳозирча маълумотлар йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
Песковнинг сўзларига кўра, Кремлда «гумонланувчилар» ҳақида маълумот йўқ. Унинг қўшимча қилишича, тегишли маълумотлар пайдо бўладиган бўлса, улар тергов органларига топширилади. Песковнинг билдиришича, Россия-Британия ҳамкорлиги Скрипаллар ишини тергов қилишда ёрдам бериши мумкин.
«Бироқ, сиз биласизларки, Британия томони бундай ҳамкорликни умуман рад этмоқда», - дея айтиб ўтди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Путинни Скрипалларни заҳарлашда айблаганди.
Мавзуга оид

13:32 / 26.07.2025
Е3 давлатлари Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

11:19 / 24.07.2025
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин

23:20 / 22.07.2025
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди

15:25 / 22.07.2025