Хоразмда “Ласетти” ағдарилиб кетди, бир киши ҳалок бўлди

Иллюстратив фото
Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 2018 йилнинг 4 сентябрь куни Фарғона вилоятида яшовчи О.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинани Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлининг 510-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четига ағдарилиб кетган.
Натижада автомашина ҳайдовчининг турмуш ўртоғи Н.А. исмли аёл жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:45
Хоразмда Россиядан депортация бўлганларга сохта паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланган гуруҳ аниқланди

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

16:24 / 28.05.2025
Академик Азимбой Саъдуллаев 78 ёшида вафот этди

19:26 / 26.05.2025