20:20 / 25.07.2018
18323

Видео: Бенжамен Павар – жаҳон чемпионатининг энг чиройли голи муаллифи

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Павар ЖЧ-2018 турнирининг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Аргентинага қарши кечган ва 4:3 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда ушбу 22 ёшли футболчи жарима майдони ташқарисидан туриб тўпни тўхтатмасдан Армани қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирган, терма жамоасининг 1/4 финалга йўл олишига муносиб ҳисса қўшганди.

Турнирнинг энг яхши голларини аниқлашда 18 гол номзод бўлди.

Иккинчи ўринни колумбиялик Хуан Кинтеро эгаллади. У гуруҳ босқичида Япония дарвозасига жарима зарбасидан гол урганди, учинчи ўринни гуруҳ босқичида Аргентина терма жамоаси дарвозасини жарима зарбаси орқали ишғол этган Хорватия термаси сардори Лука Модрич эгаллади.

Павар — турнирнинг энг чиройли голи муаллифи бўлган илк европалик футболчидир. Бундай мукофот илк бор 2006 йилги мундиалда таъсис этилган.

2014 йилги Бразилия мундиалида бу совринни Хамес Родригес олганди, ундан аввалроқ аргентиналик Макси Родригес (2006) ва уругвайлик Диего Форлан (2010) шундай совринга муносиб топилганди.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Мавзуга оид
Top