Венгрия лоукостери Навоийга парвозларни амалга ошириши мумкин

Навоий вилоятига Венгрия авиакомпанияси томонидан парвозлар амалга оширилиши мумкин. «Дунё» ахборот агентлиги хабар беришича, бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Исломов бошчилигидаги Навоий вилояти делегациясининг Венгрияга сафари давомида сўз борган.
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси кўмагида Будапештда бизнес-форум ва қатор икки томонлама учрашувлар ташкил этилган. Делегация Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси президенти Ж. Варади билан учрашган.
Учрашувда Ўзбекистон делегацияси «Навоий» халқаро аэропортининг салоҳияти ва республиканинг туристик имкониятлари тақдимотини ўтказган ҳамда Будапешт-Навоий-Будапешт авиайўналишини йўлга қўйишнинг иқтисодий самарадорлиги ўрганиб чиқилган.
Шунингдек, Навоийда Венгрия билан ҳамкорликда бир нечта қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилган.
Wizz Air – Венгриядаги бюджет авиакомпания ҳисобланиб, штаб-квартираси Вечешеда жойлашган. Авиакомпания 2003 йил сентябрида ташкил этилган, асосан Марказий Европа бозорида фаолият кўрсатади.
Мавзуга оид

19:58 / 07.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди

17:51 / 07.07.2025
Президентга Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот берилди

15:47 / 07.07.2025
Ярим йиллик якунлари: Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишда давом этмоқда

09:40 / 07.07.2025