23:50 / 13.07.2018
23617

ЖЧ-2018 финалига 10 дан кўпроқ давлат раҳбари келиши кутилмоқда

Фото: Getty Images

15 июлда Москвадаги “Лужники” стадионида жаҳон чемпионатининг финали бўлиб ўтади. Финалда Франция ва Хорватия тўқнаш келади.

“Ушбу учрашувда кўплаб хорижий меҳмонлар бўлади. Тахминан 11-12 нафар президент, бир неча бош вазир ва юқори лавозимдаги бошқа кишилар бўлади”, деб айтган Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Ушаковнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин финалга келадиган давлатлар етакчилари билан учрашувлар ўтказади. Улар орасида Фаластин, Габон, Судан, Молдова, Венгрия, Қатар, Франция ва Хорватия раҳбарлари бор.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top