Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агробанк Хитой молия муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

Фото: Агробанк
Хитой Халқ Республикасининг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида “Агробанк” АТБ ва дунёнинг йирик банкларидан бўлган Хитой Саноат-тижорат банки – ICBC ўртасида битим имзоланди.
Ушбу имзоланган битим жорий йил бошида Агробанк ҳамда Хитой Саноат-тижорат банки билан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан бошланган музокаралар натижасидир.
Унда замонавий асбоб-ускуналар, техника ва электрон қурилмалар, юқори технологик ускуналар тўпламларини сотиб олиш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек, йирик инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш, табиий ресурслар, энергетика захиралари, қурилиш соҳалари ва бошқа йўналишларни молиялаштириш кўзда тутилган.
Мазкур битим узоқ муддатли кредитлар тақдим этиш орқали Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектларининг Хитой Халқ Республикаси тадбиркорлари ва ишлаб чиқарувчилари билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, инвестицион фаолиятни, иқтисодий ҳамда савдо муносабатларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Telegram: t.me/AgrobankChannel
Facebook: fb.com/agrobankuzbekistan
“Агробанк” АТБ матбуот хизмати
Мавзуга оид

23:46 / 30.07.2025
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади

21:38 / 30.07.2025
Гигантга айланиб улгурган Хитой: Ўзбекистон ундан нималарни ўрганса бўлади?

14:57 / 30.07.2025
Трамп АҚШ ва Хитой тариф сулҳини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади

22:56 / 29.07.2025