Афғонистоннинг Жалолободидаги портлашда 17 киши ҳалок бўлди

Фото: Twitter/Sharif Hassan
Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Жалолобод шаҳрида вилоят губернатори идораси яқинида содир этилган портлашда 17 киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди. Бу ҳақда 1TV телеканали маълум қилди.
Таъкидланишича, портлаш шаҳарга Афғонистон президенти Ашраф Ғани келиши арафасида содир этилган.
Айни вақтда бирорта гуруҳ ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
30 июнда Ғани “Толибон” ҳаракати билан Рамазон ойи муносабати сабаб киритилган ярашув тугагани, мамлакат қуролли кучларининг жангариларга қарши амалиётлари тикланишини маълум қилганди.
Мавзуга оид

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

07:02 / 16.04.2025
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

20:09 / 15.04.2025