Ким Чен Ин Трампга таклиф билан чиққан

Фото: REUTERS
КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампга АҚШ - Шимолий Корея саммитининг иккинчи раундини Пхеньянда июль ойида ўтказиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда «Чунан Ильбо» газетаси манбага асосан хабар бермоқда.
Манба сўзларига кўра, бундай таклиф Трампга КХДР Меҳнат партияси МҚ раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль томонидан 1 июнь куни тақдим этилган мактубда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувига нега айнан курорт орол танлангани айтилганди. Қайд этилишича, Сингапурдаги Сентоза ороли одамлар кам бўлувчи бундай жойни назорат қилиш қулайлиги сабабли АҚШ ва КХДР саммити учун майдонча сифатида танланди.
Мавзуга оид

20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди

19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди

17:46 / 09.05.2025
Ким Чен Ин раҳбарлиги остида ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди

22:44 / 04.05.2025